Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

Лизингнинг афзалликлари

Чоп етиладиган нусха

Лизинг бу нима?

Лизинг – молиялаштиришнинг энг самарадорли усулларидан бири бўлиб, корхоналарга асосий воситаларни янгилаш, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, солиқ ва жорий харажатларини камайтириш имконини беради.

Лизингнинг афзалликлари

Хаётий тажриба шуни кўрсатадики, асосий восита сотиб олиш эхтиёжи мавжуд бўлган корхона, эртами кечми, пул воситаларини йуналтириш усуллари танлови қаршисида қолади. Харид амалга ошириш учун корхонанинг пулларини сарфлаш, молиялаштириш учун банк ташкилотларида кредит расмийлаштириш, ёки мулк ва техникаларни лизинг шартлари асосида қулга киритиш мумкин. Лизинг қуйидаги кучли томонлари билан, молиялаштиришнинг бошка усулларидан ажралиб туради:

Асосий жиҳатлари

Молиялаштириш усуллари

Корхона маблағлари

Кредит

Лизинг

Жалб қилинган маблағлар ҳисобига исталган товарларни ҳарид қилиш имкони мавжудми?

йўқ

ҳа

ҳа

Техник воситаларни олиш учун корхона ўз маблағларини тежаб йиғиш зарурати борми?

ҳа

йўқ

йўқ

Инвестицион лойиҳанинг амалга оширилиш билан боғлик харажатлар таннархга киритиладими?

йўқ

йўқ

ҳа

Харид қилинаётган мулкка нисбатан 2 баробаргача тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш имкони борми?

йўқ

йўқ

ҳа

Харид қилинаётган асосий воситалар мулк солиғини тўламаслик имтиёзига эгами?

йўқ

йўқ

ҳа

Харид қилинаётган мулк қийматидан 30% гача солиқ тўланадиган даромад суммасининг камайтилиши имконияти

ҳа

ҳа

ҳа

Лизингдан фойдаланишнинг ижобий томонлари нима?

Молиялаштиришнинг бошқа усулларига қиёслайдиган бўлсак, қуйидаги муҳим жиҳатларни санаб ўтишимиз даркор:

  • Лизинг корхонага бир вақтнинг ўзида харажатларни камайирган ҳолда, лозим бўлган мулкни керакли миқдорда сотиб олиш имконини беради. Шунингдек корхонанинг ўз маблағларини йиғиш зарурати қолмайди, аксинча маблағлар хомашё ва тайёр маҳсулот захиралари, дебиторлар билан ҳисоб китоб қилишга йуналтирилади. Айнан лизинг корхона фаолияти учун асос булган айланма маблагларни катта миқдорда сарфламаган ҳолда техник базани янгилаш имконини беради;

  • Лизинг мажбуриятлари бўйича тўловлар маҳсулот таннархига кушилади, бу эса даромад солиғи ҳисобланишида маълум бир миқдорда маблағларни тежаш имкониятини яратади;

  • Шунингдек лизинг объектига нистабатан 3 баробаргача тезлатилган амортизация ҳисоблаш имконияти мавжуд. Айнан шунинг ҳисобига корхона қиска муддат ичида таннарх ҳисобига лизинг харажатларини қоплаб олиши мумкин. Лизинг шартномаси муддати тугагандан кейин лизинг олувчи корхона мулкни жуда оз қийматда, деярли нўл қолдиқ қийматида балансига олади. Яъни корхона келажакда «Асосий воситалар амортизацияси» сатридаги сумманинг камайиши хисобига маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилиши мумкин. Лизинг муддати тугаган мулкни бозор нархида сотиб юбориш мумкин, бозор нархи эса қолдиқ қийматдан бир неча баровар юқори бўлади. Хулоса ўларок – корхона кушимча даромадга эга булиши мумкин;

  • Лизинг шартномаси имзоланиши жараёнида, мижознинг молиявий ҳолатига қуйилган талаблар банк кредит комиссиясига нисбатан лизинг корхоналарида анча соддалаштирилган. Бинобарин банк ташкилотининг кредит бўлимидан маблағ олишга нисбатан лизинг орқали молиялаштириш эҳтимоли юқорироқ.