Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

lizing avto

Чоп етиладиган нусха
China Leasing Group  7 йилдан ортиқ лизинг бозорида муваффақиятли иш юритиб келмоқда

China Leasing Group 7 йилдан ортиқ лизинг хизматларии бозоридаги ўз фаолиятини кўпгина тадбиркорларнинг ишончини оқлаб хизмат кўрсатиб келмоқда. Ўз тажрибасига таяниб, компания долзарб вазифа сифатида - бизнесменларнинг вақтларини тежаган ҳолда минимал молиявий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқариш учун асосий воситаларни қўлга киритиш имкониятини яратган.

Компания муваффақиятининг негизи - мижозларни биринчи учрашувдан бошлаб, келишувнинг кейинги босқичларида ҳам қўллаб-қувватлашдан иборат. Корпоратив руҳ ва бирдамлик, билим ва тажриба савияси, шериклар билан ўрнатилган дўстона ва ўзаро ишончли муносабатлар, қўйилган масалаларни ҳал қилишга, хизмат сифатини рақобатбардош даражада ривожлантиришга ва ишонч билан келажакка қарашга асос беради.

Яқин вақтгача компания фақат Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг махсус ва қурилиш техникаларини лизингга берар эди. Киритилган ўзгартишлар натижасида 2016 йилнинг бошидан компания Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, ҳар қандай таъминотчи ва лизингнинг турли шакллари, шу жумладан back-лизинг билан ишлашни бошлаб юборди.

large_8772.jpg

Компания фаолияти давомида, жами 60,13 млрд. сўмлик мулк қийматига эга булган 222 та лойихани молиялаштирган. Иқтисодиётнинг турли жабхаларида фаолият юритаётган 161 та ташкилот компаниянинг мижозлари қаторига кирди.

Ўзбекистон Лизингберувчилар Уюшмасининг 2016 йил ренкинг натижаларига мувофиқ CLG 100% шахсий сармояли лизинг компанияси сифатида инвестициялари бўйича биринчи ўринни ва барча лизинг ташкилотлари ўртасида портфел қиймати бўйича 12 ўринни эгаллади.

Мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида компания енгиллаштирилган хужжат йиғиш шароитларини яратди. Ушбу шароитларни асосий устунлиги - лизинг шартномасини 3 кун ичида тузишга имкон беришидир.

Лизинг бозори салоҳияти ўсиш имкониятини яратиб бераётганлигини инобатга олиб, компания Республиканинг инвестицион лойиҳаларида иштирокини кенгайтирган ҳолда, жадал ривожланишда давом этмоқда.

Компания тўғрисида: China Leasing Group 2009 йилнинг июн ойида рўйхатга олинган. 2016 йил бошидан компания ҳар қандай таъминотчилар билан ишламоқда ва back-лизинг хизматини кўрсатишга тайёр.

Манзил: Тошкент ш. Темур Малик кўчаси, 149. ТехноПлаза, 111

Телефон: (+99871) 269-93-39

Моб: (+99890) 977-12-27, 955-68-00

Facebook: www.facebook.com/clg.uz

Рўйхатга қайтиш