Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

lizing avto

Чоп етиладиган нусха
China Leasing Group  7 йиллигини нишонламоқда

12 июнь куни China Leasing Group лизинг хизматлари бозоридаги фаолиятининг 7 йиллигини нишонлайди.

Ўз тажрибасига таяниб, компания долзарб вазифа сифатида — бизнесменларнинг вақтларини тежаган ҳолда минимал молиявий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқариш учун асосий воситаларни қўлга киритиш имкониятини яратган.

Компания муваффақиятининг негизи — мижозларни биринчи учрашувдан бошлаб, келишувнинг кейинги босқичларида ҳам қўллаб-қувватлашдан иборат. Корпоратив руҳ ва бирдамлик, билим ва тажриба савияси, шериклар билан ўрнатилган дўстона ва ўзаро ишончли муносабатлар, қўйилган масалаларни ҳал қилишга, хизмат сифатини рақобатбардош даражада ривожлантиришга ва ишонч билан келажакка қарашга асос беради.

_DSC8844.jpg

Яқин вақтгача компания фақат Ўзбек-Хитой Савдо Уйининг махсус ва қурилиш техникаларини лизингга берар эди. Киритилган ўзгартиришлар натижасида 2016 йилнинг бошидан компания Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, ҳар қандай таъминотчи ва лизингнинг турли шакллари, шу жумладан back-leasing билан ишлашни бошлаб юборди.

Компания фаолияти давомида, жами 45,8 миллиард сўмлик мулк қийматига эга бўлган 204 та лойиҳани молиялаштирган. Иқтисодиётнинг турли жабҳаларида фаолият юритаётган 148 та ташкилот компаниянинг мижозлари қаторига кирди.

Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмасининг 2015 йил натижалари рейтингига мувофиқ CLG 100% шахсий сармояли лизинг компанияси сифатида инвестициялари бўйича биринчи ўринни эгаллади ва шахсий лизинг ташкилотлари ўртасида портфел қиймати бўйича ТОП-3 кирди.

Мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида компания енгиллаштирилган ҳужжат йиғиш шароитларини яратди. Ушбу шароитларни асосий устунлиги — лизинг шартномасини 3 кун ичида тузишга имкон беришидир.

для статьи узб.jpg

 

Лизинг бозори салоҳияти ўсиш имкониятини яратиб бераётганлигини инобатга олиб, компания Республиканинг инвестицион лойиҳаларида иштирокини кенгайтирган ҳолда, жадал ривожланишда давом этмоқда.

«Лизинг компаниясининг 7 йиллик фаолият — барқарорлик ва ўрнатилган анъаналари тўғрисида далолат берадиган муддатдир. Жамоанинг касбий маҳорати, келишиб ишлаши бизнеснинг тўғри стратегиясини ривожлантиришга ва устувор йўналишларини аниқлашга имкон беради. Давр талаби билан ҳамоҳанг бўлиб, биз доим ўз билимларимизни такомиллаштирамиз ва олдимизга улкан мақсадлар қўямиз», — дейди China Leasing Group’нинг бош директори Улуғбек Худайбердиев.

Компания тўғрисида: China Leasing Group 2009 йилнинг июнь ойида рўйхатга олинган. 2016 йил бошидан компания ҳар қандай таъминотчилар билан ишламоқда ва back-leasing хизматини кўрсатишга тайёр.

Рўйхатга қайтиш