Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

lizing avto

Чоп етиладиган нусха
CHINA Leasing GROUP ва Ўзбек-Хитой Савдо Уйи компаниялари ҳамкорлигида қурилиш техникаларига бағишланган навбатдаги Бизнес-миксерни ўтказишди
16 сентябр куни CHINA Leasing GROUP ва Ўзбек-Хитой Савдо Уйи компаниялари ҳамкорлигида қурилиш техникаларига бағишланган галдаги Бизнес-миксер ташкил этилди. Тошкент шаҳри ва вилоятининг қурилиш ташкилотлари, шунингдек ­бир қатор лизинг компаниялари Техноплаза Саноат Бизнес Марказининг меҳмони бўлдилар.
_DSC1053.JPG
Бу сафар Россиянинг пойтаҳтидан келган ҳамкорларимиз - PALFINGER SANY Cranes компанияси вакиллари ҳам­ тадбирда иштирок ­этдилар. Ушбу компания юк кўтариши 25 дан 3600 тоннага бўлган автомобиль, ҳар ерда юрар, ихчам гавдали ва гусеницали кранларини ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйган.
_DSC1111.JPG
PALFINGER SANY вакиллари тақдимот давомида ўз маҳсулотларининг техник параметрлари борасида батафсил маълумот бериб ўтдилар. Шу аснода махсус ва қурилиш техникаси харидорлари ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олиш имконига эга бўлдилар.
Анъанага кўра, брендимизга содиқ бўлган мижоз ва ҳамкорларимиз маҳсус сертификат ва эсдалик совғалари билан такдирландилар.
_DSC1128.JPG
Биз мазкур тадбир орқали, харидорлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг тўғридан-тўғри мулоқоти учун ўзига ҳос бир майдонча яратиб бераолганимиздан бағоят ҳурсандмиз.

Рўйхатга қайтиш