Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

lizing avto

Чоп етиладиган нусха
CLG компанияси мамлакатнинг 126 та лизинг компаниялари ва банклари орасида кучли ўнталикка кирди

Мижозлар ва ҳамкорлар ишончи - юксалиш учун кучли рағбатдир.

CLG компанияси доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келган. Юксалишнинг энг муҳим йўналишлари: кўрсатилаётган хизматлар учун маҳсулотлар кўламини кенгайтириш учун мунтазам тарзда янги имкониятларни қидириш, хизмат кўрсатишнинг сифати ва тезлигини ошириш, мижозлар билан ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли ва қулай бўлган шартларини яратишдан иборат. Мижозларимизнинг ва ҳамкорларимизнинг ишончи ва уларнинг молиявий равнақи биз учун муҳимдир.
CLG компанияси 2017 йилнинг якуний хулосаларига кўра Ўзбекистон бозорида лизинг хизматларини етказиб бериш бўйича етакчилардан бирига айланганлигини сизга маълум қилаётганлигимиздан бағоятда хурсандмиз. Бир нечта рақамларни келтириб ўтамиз. CLG компанияси мамлакатнинг 126 та лизинг компаниялари ва банклари орасида кучли ўнталикка кирди. Фақат лизинг компаниялари ҳақида сўз борадиган бўлса, унда аниқ айтишимиз мумкинки, компания рейтингнинг кучли бешталигидан ўрин олган.
Ва ниҳоят CLG республика бўйлаб лизинг хизматларини кўрсатувчиларнинг хусусий секторида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу натижалар бизни янада самаралироқ ишлашга ва ташкилот ҳамда фирмаларнинг янада кенгроқ доирасига лизинг хизматларинитакшил этишга ундайди.
Ўзбекистон бозорида 9 йил ичида бундай кўрсаткичларга эришиш, бу, аввало, ўзларига қарашли бизнесни ташкил этиш ва ривожлантиришда бизнинг иштирокимизга ишонган мижозлар ва ҳамкорлар билан яқин ҳамкорлик самарасидир.
Мижозларимизга миннатдорчилик билдириб, келажакка кўтаринки руҳ, катта режалар ва аниқ ишонч билан CLG компанияси, тараққиётнинг барча янги марраларини забт этишни кўзлаб, 2018 йилда ҳам ўз ишини такомиллаштиришда давом этади. Биз мижозларимиз ва ҳамкорларимиз билан бирга юксалмоқчимиз.
CLG: "Тараққиёт учун лизингни танланг!" 

Рўйхатга қайтиш