Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! СОВРИНГА ВЕЛОСИПЕД!

Чоп етиладиган нусха
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! СОВРИНГА ВЕЛОСИПЕД!
Танлов шартлари:
Қуйидаги шартлар асосида компания номидаги “China” сўзини алмаштириш талаб этилади:
  • Ном инглиз тилидаги “С” ҳарфи билан бошланиши, география ва молияга алоқадор бўлиши, мазмунан эса ишончлилик, тезлик ва қулайликни англатиши керак. Масалан: Centre, Client ва бошқалар;
  • Йўналтирилган аудитория – лизингга транспорт, ускуна ва кўчмас мулк харид қилишни истаган истеъмолчилар;
  • Барча учун, жумладан, ўзбек тилида сўзлашадиган ҳудудлар учун тушунарли ва тез эсда қоладиган бўлиши керак;
  • Ном сиз ўйлаб топган слоганга эга бўлиши ва компания миссиясини ифодалаши – “компания тадбиркорларга асосий ва энг муҳим воситаларни кам маблағ ва вақт сарфлаган ҳолда сотиб олиш имкониятини тақдим қилади”.
  • Таклиф этиладиган вариантлар ҳар қандай шаклда ва барча каналлар орқали қабул қилинади: Facebook тармоғидаги изоҳлар, SMS, почта, Telegram ва ҳатто бир парча қоғозга ёзилган бўлса ҳам.

Танлов муддати: 10.08.2017, соат 23:59 гача
Энг яхши ном ва слоган учун соврин – ВЕЛОСИПЕД!!!
Почта: leasing@clg.uz
Телеграм: @CLGuz_marketing
Телефон: (90) 370-2425

Эслатиб ўтамиз, компания 2009 йилда қурилиш ва махсус техниканинг улгуржи савдосига мўлжалланган молиявий инструмент сифатида ташкил этилган. 2015 йилнинг охирига қадар Ўзбек-Хитой Савдо Уйи (Uzbek Chinese Trading House Limited) компаниянинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланган.
2016 йилдан бошлаб компания ўзини барча етказиб берувчилар ва лизинг шакллари билан ишлайдиган том маънодаги лизинг-компания сифатида позициялайди. Айнан мазкур позиция келгуси ривожланиш стратегиясини, шу билан бир қаторда, ном ўзгаришини белгилаб берди.

Рўйхатга қайтиш