Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, 955-68-00 Тошкент ш., Темур Малик кучаси, 146 Сайт тили: Ўзбек

lizing avto

Чоп етиладиган нусха
Компанияларимиз гуруҳининг 10-йиллигини ўз уйимизда, ТехноПлазада нишонладик!

Азиз дўстлар!

19 август ўз “Уйимизда” - ТехноПлазада компанияларимиз гуруҳининг 10 йиллигини нишонладик (КГ). Ушбу гурух таркибига: "Узбек-Хитой Савдо Уйи, International Business Travel, China Leasing Group, TechnoPlaza, АМБиТ, Western Union Production, TS Service markazi киради.

Байрам дастури - Компаниялар Гурухи таъсисчиси Хикмат Абдурахмановичнинг кириш сузи, КГ фаолияти на ривожланиши хакидаги видеолавха, конкурс, викторина, ва табиийки фуршетдан иборат бўлди.

Тантана оқшомида Хикмат Абдурахманович фаол ва самарали ҳамкорлик учун мижозлар ва шерикларга фахрли ёрликларни топширди.

Кеча давомида "Жазирама" гуруҳи ижросида жаз йўналишидаги жонли мусиқа жаранглади.

Тадбир байрамона тортнинг кесилиши билан якунланди. Тадбир жараёнида туширилган фото ва видеотасвирни бизнинг сахифамизда https://www.facebook.com/clg.uz/, ҳамда сайтимиз янгиликларида кўришингиз мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб йиллар давомида бизга ишонч билдириб, биз билан биргаликда бўлган ва хануз эзгу ниятлар ила олға бораётганларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

10 йиллик фаолият бу оз вақт эмас, лекин биз буни эндигина бошланиш деб атаймиз!
photo_2016-08-23_16-30-07.jpg

photo_2016-08-22_10-08-21.jpg

photo_2016-08-22_10-08-42.jpg

photo_2016-08-22_10-09-15.jpg

Рўйхатга қайтиш