Тошкентда лизинг олиш, транспорт, кучмас мулк, махсус техника ва ускуналар лизинги.
Тезкор лизинг. 
+(998 90) 977-12-27, +(998 71) 200 45 44 Тошкент, Янги Сергели кўчаси, 7/27  HM PARTNERS Сайт тили: Ўзбек

CLG компанияси – лизинг хизматлари соҳасида Ўзбекистон ҳудудида етакчи ҳисобланади

Чоп етиладиган нусха
CLG компанияси – лизинг хизматлари соҳасида Ўзбекистон ҳудудида етакчи ҳисобланади

China Leasing Group лизинг компанияси ўз фаолиятини узоқ 2009 йилда бошлаган. Компания бошиданоқ ўз мижозларига энг рақобатбардош маҳсулотларини таклиф этган ҳолда, энг юқори стандартларга мувофиқ равишда хизмат кўрсатишга интилди ва ўз обрўсини эътиборга олди. Натижада, CLG лизинг хизматлари соҳасида етакчига айланди. Шундай қилиб, сўнгги уч йил натижаларига кўра, 2017 йилдан буён CLG 126 ортиқ бозор иштирокчилари орасида Ўзбекистон Лизинг берувчилари Ассоциацияси талқинига кўра Ўзбекистондаги энг яхши лизинг ташкилотлари ва банкларнинг Топ-10 кирди.

Аммо булар ҳам барча ютуқлар эмас. Компания фақат лизинг хизматларини кўрсатадиган компаниялар орасида Топ-5 даги ўрнини ишончли ушлаб туради ва хусусий лизинг берувчилар орасида биринчи ўринни эгаллайди.

Омад сири нимада?

Иашкилотнинг асосий мақсади – бу хизматларнинг тўлиқ тўпламини тақдим этиш ва харидорларнинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирадиган турли хил етказиб берувчилар, лизинг шакллари билан ишлаш. 2016 йилда амалга оширилган ребрендинг, корпоратив бошкарувни жорий этиш, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш – буларнинг барчаси CLG компаниясига энг қулай шароитларни яратишга имкон беради.

Иқтисодиётдаги оғир вазиятни, кичик ва ўрта бизнес тузилмаларига таъсир ўтказадиган инқирозни, Covid-19 билан боғлиқ муаммоларни ҳисобга олган холда, мавжуд хатарларни бошқариш механизмлари лизинг портфелини хавфсиз таъминлашга ёрдам беради.

Компаниянинг асосий шиори – «Тараққиёт учун лизингни танланг». Аслида ҳам ташкилот корпоратив мижозлар, ташкилот ва муассасалар учун ҳамкорлик қилиш учун энг мақбул шартларни таклиф этади:

· лойиҳалар бўйича буюртмаларни кўриб чиқиш муддати атиги 3 кун;

· ҳужжатларнинг фақат беш тури;

· ускуналар, йўловчи ташиш транспорти учун гаров талаб қилинмайди;

· енгиллаштирилган бизнес-режа қабул қилинади;

· лизинг олувчининг шахсий кабинетига тўғридан-тўғри кириш;

· суғурта пакетларини рўйхатдан ўтказиш;

Бугунги кунда молиялаштирилган лойиҳаларнинг умумий суммаси 200 миллиард сўмдан ошади. CLG компаниясининг мижозлари қаторига, озиқ-овқат, пластмасса ишлаб чиқариш, қурилиш, фойдали қазилмаларни қазиш, асфальт ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишда фаолият кўрсатувчи кичик ва ўрта бизнес корхоналари киради.

UZAUTO LEASING лойиҳасини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, CLG компаниясининг илғор тажрибасига асосланиб, автоуловнинг атиги 17% миқдорида олдинлан тўлов асосида, тег, қулай ва хавфсиз лизингни таклиф этади.

Пандемия компания фаолиятига таъсир ўтказдими?

Сўзсиз, COVID19 кўплаб кичик ва ўрта бизнес корхоналарига таъсир ўтказди. Бу тузиладиган лизинг келишувларига, мижозларнинг тўловларининг кечикишига таъсир қилди.

Лизингга талабнинг пасайиши туризм, меҳмонхона ва кўгил очар соҳаларга таалуқли иқтисодий корхоналарда сезиларли. Бошқа соҳалардаги тадбиркорлар инвестиция лойиҳаларини ноаниқлик туфайли ва умуман иқтисодий таназзул натижасида музлатиб қўйишади.

Ушбу қийинчиликларга қарамасдан, CLG компанияси асосан самарали механизмлар, сифатли хизматлар кўрсатиш, мижозларга индивидуал ёндошиш туфайли тузилган битимлар сони бўйича 2020 йилнинг биринчи ярмининг энг яхши Топ-10 жой олишга муваффақ бўлди.

Инқироз туфайли биз бизнес жараёнларимизни яхшиладик, харажатларимизни оптималлаштирдик ва ундан самарали чиқмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, ушбу даврда биз лизинг ускуналари учун катта кўргазма зали бўлган янги жойга кўчиб ўтдик.

Келажакда биз янги қизиқарли маҳсулотларни фаол равишда ишлаб чиқмоқдамиз, бу эса мижозларимиз базасини 30% га кенгайтириш имконини беради.

CLG компанияси номидан барча Ўзбекистон фуқароларини Мустақиллик куни билан табриклаймиз! Мамлакатнинг муваффақияти ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ютуқларидан иборат. Мустақиллик кунида сизга тинчлик, бахт ва фаровонлик тилаймиз.

Бозор етакчисидан кўпроқ янгиликларни кутинг!

Рўйхатга қайтиш